ПСЖ ва “Сити” – трансфер гигантлари жанги

Замонавий футболда катта маблағ эвазига клубларни кескин кучайтириш тобора оддий ҳолга айланиб бормоқда. Араб миллиардерлари томонидан амалга оширилган ПСЖ ва “Манчестер Сити” лойиҳалари бунга яққол мисол бўла олади. Ушбу жамоалар сўнгги 10 йилликда трансфер бозорида жуда фаол бўлди ва ўз таркибига кўплаб юлдуз футболчиларни қўшиб олди. Ушбу трансферлар аста-секин ўз самарасини бермоқда. Бугун ушбу икки жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалида тўқнаш келади. Ундан олдин биз ПСЖ ва “Манчестер Сити”нинг трансферлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Трансферлар ҳақида гап кетганда, айрим рақамларга алоҳида тўхталиб ўтиш ва уларни тушунтириш лозим. Охирги 9 йилда трансферлар учун “Манчестер Сити” жами 615 млн евро, ПСЖ 567 млн евро сарфлади. Бир қарашда ушбу жамоаларнинг трансфер сиёсати бир-бирига жуда ўхшашдек, аслида эса ундай эмас.

Яна бир муҳим кўрсаткич бу бир мавсумда трансферлар учун қилинган ўртача харажатлар миқдори. “Шаҳарликлар” янги футболчилар олиш учун ҳар йили ўртача 153 млн евро сарфлаган бўлса, француз грандида бу рақамлар 132 млн еврони ташкил этади.

Қуйида 2010/11 йилги мавсумдан бошлаб жамоалар ҳар йили трансферлар учун қанча маблағ сарфлаганини кўришингиз мумкин:

ПСЖ -  “Манчестер Сити”

10/11: 9 млн евро | 183,61 млн евро

11/12: 107,1 млн евро | 91,05 млн евро

12/13: 151 млн евро | 61,95 млн евро

13/14: 135,9 млн евро | 115,5 млн евро

14/15: 49,5 млн евро | 102,8 млн евро

15/16: 116,1 млн евро | 208,2 млн евро

16/17: 134,5 млн евро | 215 млн евро

17/18: 238 млн евро | 317,5 млн евро

18/19: 227 млн евро | 78,59 млн евро

19/20: 95 млн евро | 159,52 млн евро

20/21: 61 млн евро | 177,8 млн евро

“Манчестер Сити”нинг бир мавсумда энг кам ва энг кўп қилган харажатлари орасидаги фарқ 255,5 млн еврони (2012/13 йилги мавсумда 61,95 млн евро, 2017/18 йилги мавсумда 317,5 млн евро) ташкил этади. ПСЖда бу кўрсатгич 188,5 млн еврога тенг.

Transfermarket портали талқинига кўра “Манчестер Сити”нинг айни дамдаги энг қиммат таркиби (731 млн евро):

сити1_1

Transfermarket портали талқинига кўра ПСЖнинг айни дамдаги энг қиммат таркиби (614 млн евро):

псж2

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)