ПСЖ ва “Ювентус” келишувга эришишди

Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячи Блез Матюиди борасида “Ювентус” билан келишувга эришди.

Хабарларга қараганда, парижликлар Франция терма жамоаси футболчисини 25 млн еврога сотишга тайёрлар. Туринликлар жума куни ушбу трансферни расман эълон қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, “кекса синьора” футболчи билан шахсий шартнома бандларини ҳам келишиб қўйди. Унга кўра, Матюиди жамоа билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва италян клубида унинг йиллик маоши 3,5–4 млн еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар