ПСЖ ёрдам қўлини чўзади (фото)

ПСЖ клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган Париж касалхоналари учун ёрдам қўлини чўзишини маълум қилди.

Таъкидланишича, парижликлар клуби махсус либос концепциясини ўйлаб чиқди. Бугундан ушбу турдаги либослар клуб онлайн дўконида сотувга қўйилади ва ундан келган барча пуллар хайрия йўлида ишлатилади.

Маълумот учун, айни дамда Францияда ушбу вирус юқтирганлар сони 25233 нафарни ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)