ПСЖ ёзда "Боруссия" Дортмунд юлдузини сотиб олмоқчи

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ клуби "Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчога жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 18 ёшли англиялик иқтидор эгасини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!