ПСЖ
Ads

ПСЖ клуби “Ювентус” кўзлаётган футболчини биринчи бўлиб ўз томонига оғдириб олмоқчи.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра гап “Арсенал” хавбеки Аарон Рэмзи ҳақида кетмоқда. Турин супер клуби 28 ёшли уэльслик футболчини ёзда, яъни “канонирлар” билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланганида ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бироқ, парижликлар мавсум якунланишини кутишни хоҳлашмаяпти ва Рэмзини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бунинг учун улар Рэмзига 1,5 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Рэмзига йилига 10 млн евро маош ваъда қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар