ПСЖдагилар Неймарга 10-рақамни таклиф этишмоқда
Ads

Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе ўзи тўп сурадиган 10-рақамни Неймар жамоага келса, беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

“Мен Неймарга ўз рақамимни таклиф этаман. Бу саломлашув совғаси бўлади. Истагим у бизнинг жамоада ўзининг илк куниданоқ ўзини қулай сезишидир. Умид қиламанки, ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун уни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз”, – деб айтиб ўтди аргентиналик футболчи.