ПСЖга керак бўлмаган футболчи
Ads

ПСЖ клуби вингери Хатем Бен Арфа "Боруссия" Дортмунднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра 31 ёшли франциялик футболчига шунингдек “Севилья” ҳам кураш олиб бормоқда. Таъкидлаш керакки, эртага Бен Арфанинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади ва у эркин агент мақомидаги футболчига айланади.

Маълумот учун, Бен Арфа якунланган мавсум ПСЖ сафида бирорта ҳам учрашувда иштирок этмади.