ПСЖга "Манчестер Сити" футболчиси керак

Франция ПСЖ клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Браим Диасни ўз таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда AS нашри.

Аввалроқ бу футболчига Мадриднинг “Реал” жамоаси асосий таркибдан жой ваъда қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Томонлар деярли бу келишувга эришишга яқин туришибди ва шартномага кўра, Диас “қироллик клуби” сафига келаси ёзда қўшилади, аммо унинг учун курашга ПСЖ ҳам қўшилишга қарор қилди.

Аввалига Манчестер жамоаси бу футболчини ижарага беришни мақсад қилган эди, бироқ Диас жамоада қолиб, асосий таркиб учун курашишга қарор қилган ва бу вақт ичида 2та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!