“ПСЖ”га муҳим паллада икки футболчиси ёрдам бера олмайди

“ПСЖ” жамоаси ярим ҳимоячилари Тьягго Мотта хамда Анхель Ди Мариялар Франция чемпионати 35-турида “Ницца”га қарши баҳсда ҳакам томонидан майдондан четлатилган эди.

Тартиб-интизом қўмитаси эса ҳар иккала футболчини икки ўйинга дисквалификация қилди. Бундан ташқари, Мотта қўшимча тазрда яна бир ўйинга дисквалификация қилиниши ҳам мумкин.

Ўшанда, Мотта рақибга зарба бергани учун, Ди Мария эса рақибга ҳавфли “подкат”ни амалга оширгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олишган эди.

Шу тариқа мазкур икки футболчи “Бастия” хамда “Сент-Этьен”га қарши баҳсларни ўтказиб юборишадиган бўлишди.

>>“У Мессидан ҳам кучли бўлади” ёхуд Мбаппенинг ажойиб натижалари ҳақида 

>>Топ-5 чемпионатларда энг кўп гол киритган 5 тўпурар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!