ПСЖнинг собиқ футболчиси ўзига янги жамоа топди

ПСЖ клуби собиқ вингери Хатем Бен Арфа "Ренн" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 31 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2020 йилгача шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Бен Арфа ПСЖ сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Бироқ, жорий йил баҳорда томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишди. У ўтган давр мобайнида парижликлар сафида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!