ПСЖнинг яна бир футболчиси

ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос Франция чемпионатининг ўтган турида “Марсел”га (3:0) қарши баҳсда белидан жароҳат олди.

UOL Esporte нашрининг ёзишича бразилиялик футболчи катта эҳтимол билан 6 март куни УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳсида “Реал”га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар ҳам “қироллик клуби”га қарши баҳсда майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)