Пулдор хитойликлар Мессининг олиб келиш бўйича
Ads
 
2017 йилнинг трансфер мавсумида жуда кўп шов-шувли янгиликлар юзага келмоқда. Айни пайтда, футбол оламида шундай катта маблағлар айланмоқдаки, пули кўп, бели бақувват клублар истаган футболчисини таркибига қўшиб олишни уддаламоқда.
 
2016 йилнинг ёзида Италиянинг "Интер" жамоасини харид қилган Хитойнинг Suning Commerce Group компанияси энди таркибга футбол юлдузларини жалб қилишни бошлади. "Интер"нинг хитойлик пулдор хўжайинлари "Барселона" етакчиси Лионель Мессини Италия чемпионатига кўчириб келишга бел боғлади. Айни пайтда уларнинг вакили Каталония клуби раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда.
 
 
"Интер" вакиллари Лионель Мессига Милан шаҳри жуда ёқиши ва у дам олиш кунларининг аксариятини ушбу шаҳарда ўтказишига алоҳида эътибор қаратишди.
 
Лионель Мессининг "Барселона" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунланади. Каталонияликлар раҳбарияти бир неча ойдан буён Мессини янги шартномани имзо лашга кўндира олмаяпти. Қоидага кўра, агар шартнома 2016 йилнинг сўнгги кунига имзоланмаса, Лионель Месси бошқа жамоалар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўларди.
 
Футбол оламида яна бир шов-шувли трансфер амалга ошадиганга ўхшаб турибди.