Пулишич "Челси" тарихидаги энг қиммат трансферлар учлигига кирди

Аввал хабар берганимиздек “Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич 64 млн евро эвазига “Челси”га кўчиб ўтди.

Эътиборлиси, 20 ёшли АҚШлик футболчи шу тариқа “аристократлар” тарихидаги энг қиммат трансферлар учлигига кирди. Ундан олдинда фақатгина Альваро Мората (66 млн) ва Кепа Аррисабалага (80 млн) бор.

Маълумот учун, Пулишич жорий мавсум дортмундликлар сафида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!