Пулишич Клопп қўл остида ўйнамоқчи
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич фаолиятини АПЛда давом эттиришга рози, фақат унинг трансфери борасида музокаралар ўтказаётган “Челси”га ўтмоқчи эмас.

London Evening Standard тарқатган хабарга қараганда 20 ёшли АҚШлик футболчи Юрген Клопп бошқарувидаги “Ливерпул”да ўйнамоқчи.

Ўз навбатида немис клуби иқтидорли футболчи учун 79 млн евро талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Пулишич жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.