Пулишич мавсум якунлангач
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич мавсум якунлангач “Челси”га кўчиб ўтиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда 20 ёшли АҚШлик футболчи “аристократлар” сафига ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Унинг трансфери эса лондонликикларга тахминан 68 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Пулишичга “Тоттенхэм”, “Бавария” ва ПСЖ каби грандлардан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг дортмундликлар билан келишуви эса 2020 йилга қадар имзоланган.