Пулишич: Мен учун Европа гранди бу Дортмунднинг "Боруссия"си

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич жамоасини ўзгартириш ниятида эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

“Бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламайман. Мен охир-оқибат “Боруссия” билан амалдаги шартномамни 2020 йилга қадар узайтирдим. Энди эса менинг асосий мақсадим барқарор ўйин амалиётига эга бўлишдир. Шахсан мен учун “Боруссия” Европа гранди ҳисобланади. Шундай экан мен бу ерда ўзимни бахтли инсон деб биламан”, - дейди Пулишич Sport Bild нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ АҚШлик футболчининг хизматларига “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 18 ёшли футболчи ўтган мавсум Бундеслиганинг жами 29та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!