Путин Инфантинони давлат мукофоти билан тақдирлади (видео)
Ads

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун Кремль саройида бўлиб ўтган давлат мукофотларини топшириш маросимида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг хизматларини ҳам муносиб тақдирлади.

Инфантино ЖЧ-2018га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда улкан ҳисса қўшгани учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

“Катта раҳмат. Россияга шон-шараф”, - дейди ФИФА президенти рус тилида.