Путин Либертадорес кубоги финалини Россияда ўтказишни таклиф қилган
Ads

«Йоханнесбургдаги президентлар учрашувида қатнашганимдан жуда хурсандман. Владимир Владимирович Либертадорес кубоги финалининг бир учрашувини 2018 йилги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган шаҳарлардан бирида ўктазишни таклиф қилган эди", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди "Р-Спорт".

Олдинроқ хабар қилинишича, «Ривер Плейт» ва «Бока Жуниор» ўртасидаги Либертадорес кубогининг финал учрашуви 8 ёки 9 декабрь куни Аргентинадан бошқа мамлакатда бўлиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.. Дастлаб, ўйин 24 ноябрь куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтиши керак эди, лекин «Бока» автобусига "Ривер" мухлислари тошлар ва шиша идишлари отганликлари туфайли беллашув бошқа муддатга қолдирилган эди.