Пуйоль Неймарга маслаҳат берди
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ сардори Карлес Пуйоль ПСЖга ўтиши борасида гап-сўзлар тарқалган Неймарга маслаҳат берди.

“Мен Неймар билан нималар бўлаётганидан бехабарман. Ортиқча гап-сўзлар келиб чиқмаслигини учун у нима қилмоқчи эканлигини айтиши лозим.

Қарорни унинг ўзи чиқариши керак. Мен унинг ўзи жамоадан кетишни истаётганига ишонмайман. Бироқ футболчига фақат бир жамоада тўп суриш қийин бўлиб келган”, – деб айтиб ўтди Пуйоль”Маrcа” нашрига берган интервьюсида.