Ads

Гливицанинг "Пяст" клуби кеча "Лех" клубини 1:0 ҳисобида енгди ва ўз тарихида биринчи марта Польша чемпионлигини қўлга киритди.

Иккинчи ўрин "Легия"га ва учинчи ўрин "Лехия"га насиб этди.

Чемпионатнинг энг яхши тўпурари эса "Гурник" клубининг 35 ёшли ҳужумчиси Игорь Ангуло бўлди. У жорий мавсум рақиблари дарвозасига нақд 24та гол уришга эришди.