Пёнгчангда қишки Олимпиада беллашувлари бошланди (фото)

BEPUL PROPAN

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланди. Гарчи нуфузли мусобақанинг очилиш маросими эртага бўлса-да, айрим спорт турларида саралаш баҳслари ўтказилмоқда. 

Жумладан, айни лаҳзаларда кёрлинг беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Микст йўналишида кечаётган гуруҳ босқичининг биринчи турида бир қатор натижалар маълум. АҚШ терма жамоаси россиялик спортчилардан ташкил топган, лекин Халқаро Олимпия Қўмитаси байроғи остида иштирок этаётган жамоани 9:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу ва бошқа учрашувлар натижаси билан танишинг: 

АҚШ – РОС (Россиялик Олимпия спортчилари) 9:3

Канада – Норвегия 6:9

Корея Республикаси – Финляндия 9:4

Хитой – Швейцария 5:7

 

Comments

You must be logged in to commet!