Қаршида “Марказий” стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Кеча, 30 июнь куни Ўзбекистон Кубги чорак финал дастлабки ўйинидан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" ўйинидан аввал Қарши шарҳида тўлиқ реконструкциядан чиққан ва бутунлай янгиланган “Марказий” стадионининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими, вилоят футбол федерациясининг президенти Зафар Шаропович Рўзиев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Шундан сўнг, шу йили Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган  “Баркамол авлод -2017” спорт ўйинларида ғолибликни қўлга киритган, вилоятнинг бир қатор ёш спортчилари ҳокимлик томонидан муносиб тақирланишди. Уларга вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўтган 2016 йилги футбол мавсуми бўйича йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган эди. Вилоят ҳокими жамоамиз устозига ҳам диплом ва эсдалик совғаси топширди.

Тантанали маросим куй ва қўшиқларга уланиб кетди. Томошабинлар вилоятимизнинг бир гуруҳ санъаткорлари ва таниқли эстрада юлдузи Даврон Ғойипов иштирокидаги концерт дастурини томоша қилишди.

Тантанали очилиш маросимидан кейин "Насаф" ва "Қўқон-1912" ўртасида ўйин бўлиб ўтди ва мезбонлар 4:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!