Қаршидаги стадион ҳам мавсумга 100% тайёр (ФОТО)
Ads

Хабарингиз бор ўтган ҳафта мамлакатимизда янги мавсумга расман старт берилди. Суперлига жамоалари эса мавсум аввалида ПФЛ қўйган талабларни бажаришга киришган эди.

Жумладан, “Насаф” клуби ўз уй учрашувларини ўтказадиган Қаршидаги Марказий ўйингоҳда ҳам кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Айни дамга келиб ўйингоҳ 100% мавсумга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “аждарлар” Суперлиганинг 2-турини 31 март куни ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилади.