Қатар ЖЧ-2022 учун ўзининг 6-стадиони лойиҳасини тақдим этди (видео)
Ads

ЖЧ-2022 мезбони ҳисобланган Қатар ўзининг мундиал учун барпо этиладиган 6-стадионининг лойиҳасини тақдим этди.

“Аль-Тумама” дея номланаётган ўйингоҳ пойтахт Дохадан 5 км узоқликда жойлашган бўлади ва у 2020 йилга қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу стадион мундиал пайти 40 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира олади. Мусобақадан сўнг эса ушбу кўрсатгич 20 мингтани ташкил этади.

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал дейишади. Қуйида ушбу муҳташам стадион лойиҳаси билан ўзингиз танишиб чиқишингиз мумкин:

Минбар

Барча блоглар