Қатар терма жамоаси хужумчиси покер қайд этди
Ads

Бироз олдин Осиё Кубоги-2019 "Е" гуруҳи 2-туридан ўрин олган КХДР - Қатар учрашуви ўз ниҳоясига етганди. Беллашув натижасига кўра, қатарликлар КХДР дарвозасига жавобсиз 6 та гол уришганликлари ҳақида хабар бергандик.

Айтиб ўтиш жоизки, Қатар терма жамоаси хужумчиси Альмоэз Али кореяликлар дарвозасига 4та гол киритиб покер қайд этишга муваффақ бўлди. 

Маълумот учун, 22 ёшли Али турнир доирасида 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб 1 маротаба голли пасни амалга оширган.