Қатар термаси ЖЧ саралаши олдидан Андорра ва Туркманистонни мағлубиятга учратди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги гуруҳдоши Қатар термаси сўнгги икки ўйин олдидан иккита назорат учрашувини ўтказди. 

Лондонда ўтказилган ўқув-машғулотлар йиғини давомида Қатар термаси 17 август куни Андоррага қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Кеча, 23 август куни қатарликлар ўз майдонида Туркманистон билан ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоаси 31 август куни сафарда Сурия билан тўқнаш келса, 5 сентябрь куни ўз майдонида Хитойни қабул қилади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!