Қирғизистон бош мураббийи Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ўйиннинг ёпиқлигига муносабат билдирди

 

Хабарингиз бор, 25 августда Ўзбекистон Тошкентда Қирғизистон билан назорат баҳсида майдонга тушади. Ушбу беллашув олдидан меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин мазкур баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон терма жамоаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Албатта, Ўзбекистон анча жиддий рақиб. Тажрибали жамоа. Улар ҳар доим ЖЧга чиқиш учун асосий номзодлардан ҳисобланишган. Бу йил ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиал йўлланмасига яқин турибди. Мураббийлар штаби тайёргарликка жиддий тарзда ёндошган. Учрашув мухлисларсиз, ёпиқ тарзда ўтказилиши мумкин. Бу жамоанинг саралаш босқичидаги расмий ўйини учун муҳим. Шу боис баҳс ўта жиддий, кескин бўлади. Биз учун ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйнаш ҳар қандай ҳолатда фойдалидир, - дейди Александр Крестинин.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон — Қирғизистон учрашуви “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!