Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё кубогига чиқди

Бугун Осиё қитъасида 2019 йилги Осиё кубоги турнири учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Саралашнинг А гуруҳида иштирок этаётган Қирғизистон терма жамоаси бугун Мьянмага қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда қўшниларимиз 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа Александр Крестинин шогирдлари муддатидан аввал Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, Қирғизистон терма жамоаси ҳозирга қадар бирор марта қитъа биринчилигида иштирок этмаган эди.

Осиё кубоги саралаши. 5-тур

Қирғизистон - Мьянма 5:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!