Қирғизистон терма жамоаси Тошкентга 22 футболчи билан келади
Ads

 

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 25 август куни Тошкентда Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин бўлажак ўйинга 22 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Матяш Павел (ҳозирча клуби йўқ), Кашуба Валерий (“Дордой”);

Ҳимоячилар: Байматов Азамат (“Сохар”, Уммон), Козубаев Тамирлан, Тэго Дэниэл, Шератов Курсан (ҳаммаси – “Дордой”), Манибеков Аманбек, Казакбаев Владимир, Сокирченко Данила (ҳаммаси – “Абдиш-Ата”);

Ярим ҳимоячилар: Дуйшобеков Бахтиёр (“Абдиш-Ата”), Мусабеков Фарҳод (“Олмалиқ”, Ўзбекистон), Сидоренко Павел, Сидиқов Азиз, Шамшиев Ислом,  Жиргалбек ўғли Қайрат, Сагинбаев Бекжан, Откеев Авазбек (ҳаммаси – “Дордой”), Абдураҳмонов Одилжон, Аҳмедов Муролимжон (иккиси – “Олой”), Землянухин Антон (ҳозирча клуби йўқ);

Ҳужумчилар: Алимов Мақсад (“Олой”), Мамиралиев Суйунтбек (“Дордой”).