Қирғизистон термаси устози Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан: Ожиз нуқтаси бўлмаган жамоа йўқ
Ads

"Биз рақиб қай даражада эканлигини яхши биламиз. Биз бўлажак ўйинга тайёрлана олдик. Эртага ҳар иккала жамоа учун қийин ўйин бўлади. Хитой ва Жанубий Корея бошқа-бошқа жамоалар, шундай экан таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. 

Сон Хён Мин? Албатта, бундай савиядаги футболчиларнинг таркибда бўлиши рақибга муаммолар туғдиради. Аммо рақиб жамоа сафида унинг ўрнини боса оладиган футболчилар ҳам талайгина. Айнан жамоавий ўйин уларда яхши шаклланган. Сон Хён Миннинг таркибда йўқ эканидан афсусдаман. Биз бундай турнирда энг кучлиларга қарши ўйнашни истаймиз. Чунки кучлиларга қарши ўйиндагина ўсиш мумкин бўлади.

Илк ўйинда дарвозабоннинг хатоси бевосита натижага таъсир этди. Ҳар қандай дарвозабон ҳам хато қилади, хаттоки ЕЧЛ финалида ҳам буни кўрдик. 

Биз Жанубий Кореянинг Филиппинга қарши учрашувини таҳлил қилиб чиқдик. Филиппин кореяликларни ҳимоявий футбол кўрсатишга мажбур қила олмади. Биз эса бошқача ўйин кўрсатмоқчимиз. Умуман, ожиз нуқтаси бўлмаган жамоанинг ўзи йўқ", - деди Крестинин.