Қирғизистонлик меҳмонлар “Марказий” стадионга ташриф буюрди

 

Бугун, 15 март куни эрталаб Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ меҳмонлар делегацияси Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамроҳлигида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди.

Қирғизистон делегациясини Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК директори Акрамжон Дедабаев, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлари, футболчилари ва ходимлари, шунингдек, “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби, 15-сонли футбол мактаб – интернати тарбияланувчилари кутиб олишди.

Қирғизистонлик меҳмонлар “Марказий” ўйингоҳнинг майдони ҳолати, футболчилар, ходимларга яратилган шароитлар билан танишишди. Меҳмонларга “Навбаҳор” ПФК томонидан совғалар топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!