Қирғизистонлик таниқли ҳакам Андижондаги футбол мактабига ташриф буюрди

Хабарингиз бор Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан қўшни мамлакатлар ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамкорлик алоқалари янада кенгроқ йўлга қўйилди.

Бугун “Андижон” футбол клуби қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактабида ташкил этилган Янги йил тадбирига қўшни Қирғизистон Республикасидан таниқли ҳакам Баходир Қўчқоров ташриф буюрди. Мактаб директори Фаррух Мирзаев таклифига биноан Андижонга келган ФИФА рефериси ассистенти икки мамлакат ўртасида йўлга қўйилаётган бундай ҳамкорлик алоқаларини ижобий баҳолади ҳамда келажакда Андижон БЎФМ мураббийлари ва тарбияланувчиларини Қирғизистонга тажриба алмашишга таклиф қилди. Ўз навбатида Фаррух Мирзаев ҳам қирғизистонлик футбол мураббийларини ҳамда футболчиларни Андижонга таклиф қилди.

Тадбир якунида Баходир Қўчқоровга эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз,  Баходир Қўчқоров бир неча йил давомида ҳамюртимиз, таниқли ҳакам Равшан Эрматовнинг гуруҳида фаолият олиб борган.

12

14

15

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!