Қирғизлар Азизовга тан бермоқда

Дам олиш кунлари Қирғизистон Топ лигасида иккинчи давра ўйинларига старт берилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Алишер Азизов тўп сурадиган Бишкекнинг “Дордой” жамоаси ўз майдонида Кантнинг “Абдиш-Ота” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборилиси, ҳамюртимиз жамоасининг 3 та голига муаллифлик қилди ва хет-трик қайд этди. Алишер голларининг бирини пенальтидан кириганини айтиш жоиз.

Учрашув расмийлари Алишер Азизовни мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топишди.

Бу турдан сўнг, бишкекликлар ўз очколари сонини 18 тага етказиб олишди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Азизов эса хет-трикдан сўнг, ўз голлари сонини 9 тага етказиб олди ва тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринда бормоқда.

Қирғизистон Топ Лигаси. 11-тур

“Дордой” – “Абдиш-Ота” 4:1

Голлар: Мамиралиев,(13), Азизов(55 пенальтидан, 67, 76) – Кухаронак(38).

 


Расм манбаси: "Дордой" (Қирғизистон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!