“Қироллик клуби“ Моуриньога муҳтож эмас (Э.Ғайбуллаев блоги)
Ads

Ҳеч қачон ортга қайтма, деган матал бор. Аммо Жозе Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин яна «Реал» бошқарувига қайтиши эҳтимоли бор.

Испанияда уч мавсум ўтказиб, 2013-йилда «Сантьяго Бернабеу»ни тарк этганидан кейин клуб хўжайини Флорентино Перес португалиялик мураббийни иккинчи марта клубга қайтаришга уриниб кўрди.

2015-йилда Карло Анчелотти истеъфога чиқарилганида ҳам, 2016-йилда Рафа Бенитес клубдан кетганида ҳам, шу йил майида Зидан кетганида ҳам Перес Моуриньони ортга қайтаришни ўйлаб кўрди.

Standard Sport нашрининг шу ой бошида хабар қилишича, португалиялик мутахассис «Реал»нинг қизиқиш доирасига тушиб қолган.

Хулен Лопетеги октябрда истеъфога чиқарилганида Перес ўз эътиборини Антонио Контега қаратди. Қурилиш магнати ҳар бир деталларга эътибор қиладиган ва футболчиларни қаттиқ интизом устида ушлаб турадиган авторитар мураббийларни ёқтиради. Италиялик мураббий шулардан бири бўлса, Моуриньо бошқаси ҳисобланади.

Шунга қарамай, яқин тарих бизга бошқача манзарани кўрсатади. Клубнинг сўнгги олти ЕЧЛ бош соврини Висенте дел Боске (2 марта), Карло Анчелотти (1) ва Зидан (3) каби анча мўтадил, қаттиққўл бўлмаган мураббийлар томонидан ютиб олинган.

«Ҳурмат қозонилади, мужбурлаб олинмайди» – деганди Рамос Контенинг истеъфосидан кейин берган интервьюсида. «Бу ерда ғалаба қозонган мураббийларнинг турини биласиз. Тактик билимларидан кўра, кийиниш хонасини бошқариш муҳимроқ ҳисобланади.»

Рамос Моуриньо билан уч мавсум бирга ишлади. Португалиялик мураббий қўли остида ўнг қанот ҳимоячисидан марказий ҳимоячига айлантирилди.

Аммо икковлон ҳамкорликни ижобий кайфиятда якунлашмади. У ва дарвозабон Икер Касильяс Пересга «ё биз кетамиз, ёки у» дея ультиматум қўйганди.

Моуриньо ўша ёзда клубни тарк этганди. Аммо Перес унинг кетишини истамади. Кийиниш хонасидаги вазият эса «портлаш» даражасига келтирилди. «Ўзгача» мураббий Касильяс, Рамос, ва ҳатто ватандошлари Пепе ва Криштиану Роналду билан зиддиятларга борди. Ўзгаришлар қилиш вақти келгани ҳаммага яққол сезилди.

Рамос ва Моуриньонинг «айтишувлари» кейин ҳам давом эттирилди. Ўтган йили «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг УЕФА Суперкубоги доирасидаги тўқнашувидан олдин Моуриньо Рамос у келмасидан аввал ЕЧЛнинг чорак финалида умуман ўйнамаганини эслатиб ўтди.

«Унинг айтганлари тўғри. У келмасидан олдин бир неча мавсум биз нимчорак финалдан ўта олмадик. Аммо ҳозирда учта ЕЧЛ совриним бор. Ўйлашимча у бунга эриша олмайди. Аксинча.» – деган испаниялик ҳимоячи берган интервьюсида.

Моуриньо билан жанжаллашиб қолган бошқа футболчилар ортиқ «Реал»да эмас. Аммо «Челси»даги собиқ шогирди Тибо Куртуа Мадридга кўчиб ўтган. Улар иккаласи орасида ҳам муаммолар бўлганди.

El Pais нинг хабар қилишича, Куртуа «Реал»даги жамоадошларига Конте ва Моуриньо қўли остида қийин даврни бошидан кечирганидан кейин бошқа ҳар қандай мураббий қўли остида ўйнаб кета олишини айтган.

Перес «Арсенал» собиқ мураббийи Арсен Венгерга ортиқ қизиқмай қўйди. Боиси унга чўққидан тушаётган мураббий ўрнига чўққига чиқаётган мураббий зарур. Моуриньо эса бу билан иккинчи категорияга тушиб қолади. У 2010-йилда «Интер» билан треблга эришган мураббийга ўхшамайди.

Лопетегининг истеъфосидан кейин мадридликлар ёшлар мураббийи Сантьяго Соларини бош мураббий этиб тайинлади. У билан 2021-йил ёзигача амал қиладиган шартнома имзолашди.

Лопетегининг шартномаси муддати ҳам 2021-йилгача амал қиларди. Бундай келишувлар кўп ҳам аҳамиятли эмас. Агарда Солари мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлса, Перес Моуриньони ортга қайтариши мумкин.

Моуриньонинг «Сантьяго Бернабеу»га қайтиши МЮ далигида имконсиз эди. Шу йилнинг январида «қизил иблислар» билан янги шартнома имзолаган мураббий ортиқ «Олд Траффорд» фаолият олиб бормайди. Шу туфайли келасил йил ёзида «Реал»га қайтиши имкони бор. Бу Солари ўзини узоқ муддатли мураббий бўлишга лайоқатли эмаслигини кўрсатган тақдирдагина рўёбга чиқади.

Испанияга қайтиш орқали 55 ёшли мураббий кучга ва таъсири кенг Рамосга қарши тўқнашади. Стадионнинг баъзи секторидаги мухлислар ҳам унинг қайтишига қарши.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
27/12/2018 13:29
Буни Перес хал килади. Лекин уцинчилар карши чикиши аник