Қишда Бенитесга таркибни кучайтириши учун яхшигина пул беришмоқчи
Ads

Англиянинг “Ньюкасл” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитесга яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғида таркибни кучайтириши учун жамоа раҳбарияти томонидан каттагина маблағ ажратилиши мумкин.

Newcastle Chronicle нашри тарқатган хабарга кўра клуб акциядорлари испаниялик мутахассисга тажрибали футболчиларни сотиб олиши учун 60 миллиондан 90 миллион еврогача пул беришлари мумкин. Уларнинг бундай қарорга келишларига биринчи сабаб жамоанинг турнир жадвалида янада яхшироқ ўринни эгаллаши бўлса, иккинчиси Бенитесни мавсум якунлангач ҳам жамоадан кетмасликка кўндиришдир.

Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” айни дамда АПЛнинг ортда қолган 10та тур якунларига кўра 14 очко билан мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.