"Қизилқум" - "Динамо" баҳсида жанговор дуранг қайд этилди

Хабарингиз бор яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимиз Суперлигасининг янги мавсуми старт олади.

Шу боис элитада иштирок этувчи клублар айни кунларда сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказишмоқда. Жумладан, Навоийнинг “Қизилқум” клуби бугун Суперлига дебютанти ҳисобланган “Динамо” Самарқандга қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Голларга бой кечган баҳс 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Назорат учрашуви.

"Қизилқум" - " Динамо" 3:3

Голлар: Элгужа Григалашвили(7), Мурод Бобожонов (56), Ҳумоюн Абдуалимов (60) - Шоҳруҳ Абдураҳмонов (10), Амиржон Сафаров (47,87).

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” янги мавсумнинг илк учрашувини 8 март куни ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!