«Қизилқум» футболчиси жамоани тарк этди

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистонда трансфер ойнаси очилган ва жамоалар таркибларини кучайтириш пайига тушишган. Шу жумладан Навоийнинг «Қизилқум» клуби ярим ҳимоячиси Нодир Камолов ҳам клуб билан ўзаро келишган ҳолда жамоани тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Sports.uz мухбирига маълум қилди. 

- Жамоа билан дўстона хайрлашдик, шартномани мураббийлар ва раҳбарият билан келишган ҳолда бекор қилдим. Ўзимни янги жамоада синаб кўрмоқчиман. Навоийда барчаси яхши, «Қизилқум»га омад тилайман, -дейди Камолов сайтимиз ҳодими билан бўлган суҳбатда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!