Ads

Бугун олий лига доирасида "Машъал" ўз майдонида "Қизилқум" билан баҳс олиб боради. Мазкур беллашув олдидан ўйинга оид маълумотлар билан танишишингиз мумкин:

8 ноябрь, чоршанба

“Машъал” (Муборак) – “Қизилқум” (Навоий)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), Д. Клепиков (Тошкент).

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)

ПФЛ вакили: Р. Черников

Бу икки клуб олий лигада 29 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 8тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 12 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 9 учрашувда “Қизилқум” зафар қучган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 37та гол киритган “Қизилқум” ҳам 37 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 36, “Қизилқум” 39 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ниташкил қилади. Зарафшонликларнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Биринчи даврада “Машъал” Навоийда бўлган баҳсда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Голларни 45 дақиқада Отабек Зокиров ва 50 дақиқада пенальтида Артур Геворкян киритишган.

Муборакда ўтган сўнгги учрашувлар:

02.08.2016 «Машъал» - «Қизилқум» 0:1

23.05.2015 «Машъал» - «Қизилқум» 0:0

27.08.2014 «Машъал» - «Қизилқум» 2:1

20.06.2012 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2

09.04.2011 «Машъал» - «Қизилқум» 0:0

29.05.2010 «Машъал» - «Қизилқум» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Муборакда бўлиб ўтган 14та учрашувнинг 3таси дуранг билан тугаган. Бешта ўйинда “Машъал” ғалаба қозонган,  олти учрашувда “Қизилқум” сафардан уч очко билан қайтган.