“Қизилқум” Тошкентда 6 та назорат ўйини ўтказади

 

Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари 14 июлдан  Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларни давом эттиришади.

3 июлда тиббий кўрикдан ўтган футбочилар бир ҳафтадан ошиқ вақт давомида Навоийда шуғулланишди. Бу давр мобайнида жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилди.

Кичик таътилдан кейин жамоа аъзолари бугундан пойтахтда тўпланишади ва машуғулотларга киришишади. Икки ҳафталик йиғин давомида “Қизилқум” футболчилари 6 та назорат учрашувини ўтказишлари режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!