Қўл жанги: 12 жамоа 7 вазн тоифасида беллашди (фото)
Ads

  Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида қўл жанги бўйича ўтказилган чемпионатда ҳарбий округлар, ҳарбий қисмлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг 12 жамоаси 7 вазн тоифасида беллашди.

  Якуний натижаларга кўра, Тошкент ҳарбий округи спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи, учинчи ўрин Марказий ҳарбий округи жамоасига насиб этди.

  – Мусобақада ғолиб бўлганимдан хурсандман, – дейди оддий аскар И.Эргашев. – Қўл жанги спорт тури билан 5 йилдан буён шуғулланаман. Финал ўзига яраша муросасиз беллашувларга бой бўлди. Бу каби спорт мусобақалари руҳий ва жисмоний имкониятларимизни синовдан ўтказишга ёрдам беради.

  Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

  Ғолиблар энди жорий йилнинг сентябрь ойида МДҲ армиялари ўртасида бўлиб ўтадиган Халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Qol-jangi (1)

Qol-jangi (2)

Qol-jangi (3)

Qol-jangi (4)

Qol-jangi (5)

Qol-jangi (6)

Qol-jangi (7)

Qol-jangi (8)

Qol-jangi (9)

Qol-jangi (10)

Qol-jangi (11)

Qol-jangi (13)

Qol-jangi (14)

Qol-jangi (15)

Qol-jangi (16)

Манба: uza.uz