Қўл жанги бўйича профессионаллар рингга кўтарилди (фото)

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида махсус қисмларнинг хизмат бурчини адо этиш вақтида вафот этган ходимлари хотирасига бағишлаб ўтказилаётган қўл жанги бўйича анъанавий халқаро турнирнинг дастлабки кунги баҳслари якунланди. 

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада спортчилар тўққиз вазн тоифасида баҳслашди. 

60 кг. Рамазон Темиров ва Шахбоз Турсунов,

65 кг. Жамшид Бегматов ва Азиз Сатвалдиев (Қирғизистон),

70 кг. Жаҳонгир Жумаев ва Бобур Ҳамидов,

75 кг. Хасан Бозоров ва Ибрагим Алиев (Қозоғистон),

80 кг. Амирилло Жўраев ва Бехзод Нурматов,

85 кг. Абдужалол Хўжамуродов ва Дониёр Абдиваев (Қирғизистон),

90 кг. Музаффар Раджабов ва Александр Василенко (Россия),

94 кг. Рустам Юсупов ва Бахит Алимов (Қозоғистон),

+90 кг. Мурод Хонтўраев ва Никита Радчик (Россия).

Унда терма жамоамиз аъзоларидан Мурод Хонтўраев, Жаҳонгир Жумаев, Беҳзод Нурматов, Музаффар Ражабов, Абдужалол Хўжамуротов, Рустам Юсупов, Шаҳбоз Турсунов, Ҳасан Бозоров шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади. 

Қуйида жанг фотолавҳаларини томоша қилишингиз мумкин:

(Манба:uza.uz)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!