Қўл жанги усталари Минск шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли турнирдан ёруғ юз билан қайтишди (фото)
Ads

  Бундан бир неча соат олдин, Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Минск шаҳрида қўл жанги бўйича Европа очиқ чемпионатидан қайтаётган спортчилар тантанали равишда кутиб олинди.

  Мазкур нуфузли мусобақада 26 мамлакатдан ташриф буюрган 200 нафар қўл жанги усталари ғолиблик учун баҳс олиб борди. Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари мусобақа якунида 2 та олтин,3 та кумуш ва 6 та бронза медалига эга бўлди.  Шахбоз Турсунов (60 кг.) ва Олимжон Нормуродов (65 кг.) олтин,  Зарина Олимжонова (45 кг.), Мадина Эргашева (75 кг.), Жахонгир Жумаев (75 кг.) кумуш, Отабек Бобожонов (55 кг.), Муҳиддин Мамажонов (70 кг.), Гулжаҳон Норматова (50 кг.), Мафтуна Қувондиқова (55 кг.), Шаҳноза Низомова (70 кг.), Робия Қўчқорова (75 кг.) лар бронза медалига сазовор бўлди.

 Ўзбекистон қўл жанги федерацияси матбуот хизмати таъкидлашича, энди вакилларимиз  Голландияда бўлиб ўтадиган Жаҳон биринчилигига ҳамда Кипр мезбонлик қиладиган Жаҳон кубоги баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборади.