Ads

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Қўқон шаҳрида кечган учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан тўп киритишди ва ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди.

"Футбол лотереяси"да эса омад навоийликларга кулиб боқди - 7:6. Шу тариқа Ҳамиджон Актамов шогирдлари 1/8 финалга йўл олишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: