“Қўқон-1912” бугун “Қизилқум”га қарши ўйнайди

“Қўқон-1912” жамоасининг 3 нафар футболчиси миллий терма йиғинига чиқирилди. Булар Александр Мерзляков, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Суҳроб Бердиевлар. Улар бугун “Қизилқум”га қарши назорат ўйинини ўтказгач, терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетишади.

Миллий терма жамоамиз футболчилари бугун тунда йиғин ўтказиш учун Туркияга учиб кетади. Футболчилар эса Чирчиқ шаҳрида 2-даврага тайёргарликни давом эттирмоқдалар.

Бугун Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши назорат баҳси бўлиб ўтади. Бу учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда, соат 18:30 да бошланади.