“Қўқон-1912” ҳам “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади. Мерзляков терма жамоада

 

“Сурхон” билан учрашувдан кейин Қўқонга қайтган футболчилар дарҳол навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.  Вилоят дербисига қарши тайёргарлик Қўқонда бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қўқонлик футбол ишқибозлари учун қувончли хабар. Маълумки, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Мазкур баҳс олдидан бош жамоамиз сафига “Қўқон-1912” вакили Александр Мерзляков ҳам таклиф этилди. Александр бугун терма жамоамиз таркибида майдонга тушиши мумкин.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидиров клуб ихтиёрига етиб келишгани йўқ.

Қолган футболчилар “Нефтчи”га қарши кечадиган беллашувга пухта ҳозирлик кўришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!