“Қўқон-1912”: Ишончни оқлаган легионерларимиз
Ads

Якунига етган мавсумда ҳам "Қўқон-1912" сафида икки нафар хорижлик футболчилар тўп суришди. Иккинчи даврада таркибга келиб қўшилган сербиялик ўйинчилар – Никола Валентич ва Дарко Гожковичлар ўзларининг ишончли ўйинлари орқали қўқонлик футбол ихлосмандларининг меҳрини қозонишга муваффақ бўлишди.

Сербияликлар “Қўқон-1912” сафига ёзда қўшилишди. “Қўқон-1912” Олий Лигада қолишга эришди, демак легионерлар жамоа олдидаги вазифаларини бажаришди.

Дарко Гожкович “Машъал”га қарши баҳсда рақиб дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Айнан бу легионерлар туфайли "Қўқон-1912" мудофаа чизиғидаги муаммолар бартараф этилди.

Ўтказилган ўйинларда Никола ҳам Дарко ҳам ўзининг энг яхши жиҳатларини намойиш этишга ҳаракат қилишди. Бундан ташқари, хорижлик ўйинчилар майдон ташқарисида ҳам бошқаларга ўрнак бўлишга интилишди. Бир сўз билан айтганда икки легионеримиз ҳам жамоанинг ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссаларини қўша олишди.