"Қўқон-1912" жамоаси Олий лига тарихидаги сўнгги ўйинга чипталари сотувга чиқарди

 

"Қўқон-1912" жамоаси олий лиганинг сўнгги турини ўз майдонида "Олмалиқ" жамоасига қарши ўтказади.

Аввал хабар берилганидек, сўнгги турдаги барча учрашувлар бир вақтда, яъни 25 ноябрь куни соат 14:00 да бошланади. 

"Қўқон-1912" - "Олмалиқ" ўйини чипталари бугундан "Марказий" стадион кассаларида сотувга чиқди.
Олий лига тарихидаги Қўқонда бўлиб ўтадиган сўнгги ўйинга чипталар доимгидек икки хил тоифада 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!