Ads

Хабарингиз бор, айни кунларда "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари  Чирчиқ  шаҳрида иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиришмоқда. 16-турда жамоа сафарда "Насаф" жамоасига қарши тўп суради. Учрашувнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини барча жуда яхши тушуниб турибди. Шунинг учун "Кимёгар" стадионидаги машғулотлар анча жиддий тарзда ўтказилмоқда. Бу ҳақла клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча таркибга Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси тарбияланувчиси Хушнудбек Авилов қўшилди. Келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган иқтидорли , ёш ҳимоячи жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида таклиф қилинди. Хушнудбек Авилов 1998 йилда туғилган бўлиб, ушбу мавсумда Тошкентликларнинг асосий таркиб футболчисига айланган эди. Хушнудбек Авилов жамоага тўлиқ трансфер қилинди.