"Қўқон-1912" жамоасининг Тошкентдаги йиғинида маълум муддат иштирок этган ва “Қизилқум”га қарши кечган баҳсда “Қўқон-1912” либосида майдонга тушган тожикистонлик легионер Амиржон Сафаров клуб лагерини тарк этди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича футболчининг ҳаракатлари клуб мураббийларининг талаб даржасига мос келмади.

"Қўқон-1912" мураббийлари легионер футболчи олишда жудаям талабчан эканлигини таъкидлаш жоиз.

Эслатиб ўтамиз, эртага футболчилар Қўқон шаҳрида тўпланишади ва “Локомотив”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўришади.