"Қўқон-1912" мухлислари Бухорога боришади

Ёшлар лигаси ва Олий лиганинг навбатдаги 27-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
"Қўқон-1912" ушбу турни сафарда «Бухоро»га қарши ўтказишидан хабарингиз бор. Мазкур баҳснинг бошланиш вақти маълум бўлди, "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.

3 ноябрь куни ёшлар жамоалари ўртасидаги учрашув соат 15:00 да старт олади.
Шанба 4 ноябрь куни асоссий таркиб ўйинчилари майдонга тушишади. Учрашув соат 17:00 да бошланади.

Айтганча, жамоанинг ҳақиқий мухлислари Бухородаги учрашувда жамоамизни стадионда туриб қўллаб-қувватлашни ният қилишган. Бу борада мухлислар клуби аъзолари сафарга тайёргарликни бошлаб юборишди. Сафарга боришни истовчи мухлислар,Бухорога сафар ва чипта масалалари бўйича қуйидаги тел рақамлари орқали мухлислар клуби етакчиларига мурожаат қилишингиз мумкин:
+998905087799 , +998903092401.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!